Yangi hujjatlar

АБРОГАЦИЯ

АБРОГАЦИЯ (инглизча – abrogation) эскирган, зарурати бўлмаган қонунни бекор қилиш. А. асосан икки хил сабабларга кўра юз беради: 1. агарда қонун фойдасиз (“ўлик қонун”) бўлса. 2. Қонун замон талабларига жавоб бермаса. Аксарият ҳолларда А. ҳодисасида эскирган қонун янгиси б-н алмаштирилади. Ҳуқуқшуносликда эскирган қонун қисман бекор қилиниш ҳоллари дерогация, қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши эса суброгация иборалари б-н юритилади. ЎзР ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган пайтидан эътиборан демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш сиёсатининг амалга оширилиши муносабати б-н 1992 й. 8 дек.да янги Конс. қабул қилиниб, унда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, давлатнинг фуқаро олдида масъуллиги, халқ – ҳокимиятнинг якка манбаи каби демократик ҳуқуқий давлатга хос бўлган тушунчалар ўзининг расмий ифодасини топди. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига