Yangi hujjatlar

АДАБИЙ МЕРОС

АДАБИЙ МЕРОС – муаллифлик ҳуқуқларига нисбатан мутлоқ ҳуқуқнинг мерос бўлиб ўтиши. Муаллифлик объектларининг адабий меросга айланишининг бошланиши муаллиф вафоти б-н бошланади ва муаллифнинг вафотидан кейинги й.нинг биринчи январидан эътиборан эллик й. давомида амал қилади. Ҳаммуаллифликда яратилган асар б-н боғлиқ ҳолларда эса, ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган шахс вафот этганидан кейин эллик й. давомида амал қилади.

Мазкур муддатлар давомида муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан бошқа шахсга ўтади. Айни ана шу муддатлар ичида муаллифлик ҳуқуқи муаллиф б-н ёки меросхўрлари ва кейинги ҳуқуқий ворислари б-н тузилган шартнома бўйича бу ҳуқуқни олган ҳуқуқий ворисларга тегишли бўлади. Муаллиф вафотидан кейин эллик й. ичида биринчи марта чоп этилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар чоп этилган й.дан кейинги й.нинг биринчи январидан эътиборан эллик й. давомида амал қилади.

Муаллифлик, муаллифнинг исми ва асарнинг дахлсизлиги муддатсиз ҳимоя қилинади. (муал. – Ҳ.Бобоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига