Yangi hujjatlar

АДВОКАТ ВАКИЛ

АДВОКАТ ВАКИЛ – ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва судда, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ваколат берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини вакил сифатида ҳимоя қилувчи адвокатлик мақомига эга юрист. А.–в. ўз фаолиятини ордер ва ишончнома асосида амалга оширади. А.–в. ваколат берувчи шахс номидан ишончномада назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Буларнинг барчаси ваколат берувчи шахс б-н А.-в. ўртасида тузилган шартномада ёки ишончномада кўрсатилиши лозим. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига