АДВОКАТ ЁРДАМЧИСИ – адвокатлик фаолиятининг ташкилий шаклларидан бири А.ё. сифатида меҳнат қилаётган, ихтисослашган касбий кўникмага эга бўлган ва ўзи бириктирилган адвокат топшириғига асосан адвокатнинг мутлақ процессуал ваколатига кирмайдиган вазифаларни бажарувчи шахс. А.ё. адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ҳамда мустақил равишда суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда иштирок этишга ҳақли эмас. ЎзРнинг юридик маълумотига эга бўлган фуқароси А.ё. бўлиши мумкин. А.ё нинг ҳуқуқий мақоми “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м. ва “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-м.да белгиланган. (муал. – Б.Саломович)