АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ – икки ва ундан ортиқ адвокатлар аъзолигига асосланиб таъсис этилган, Уставга асосан фаолият юритувчи юридик шахс мақомига эга бўлган, адвокатлик тузилмаси. А.ҳ.нинг юқори органи аъзоларининг умумий йиғилиши (конференция), ижроия органи раёсат ҳисобланади. А.ҳ. ҳуқуқий маслаҳатхона шаклидаги филиаллар ташкил этишга ҳақлидир. (муал. – Б.Саломович)