АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ – ассоциация устави ва “Адвокатлар касб этикаси қоидалари”ни тан олувчи ва унга риоя қилувчи, Ассоциация фаолиятида иштирок этувчи, белгиланган аъзолик бадалларини тўловчи адвокат мақомига эга бўлган шахслар. Ассоциацияга ёши, ногиронлиги ва бошқа сабаблар б-н вақтинча ишламайдиган, нафақадаги адвокатлар ҳам А.а.а. бўлишлари мумкин. Ассоциацияга аъзо бўлиш адвокатнинг аризасига асосан якка ёки жамоа тартибида (жамоанинг қарорига асосан) амалга оширилади. А.а.а.га адвокатлар Ассоциацияси Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган шаклдаги кўкрак нишони ва аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. (муал. – Б.Саломович)