АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ – адвокатлар Ассоциациясининг ижроия органи. У съездлар оралиғида ассоциацияга умумий раҳбарликни амалга оширади, съездни чақиради ва съездга ҳисобот беради, съезд қарорларининг бажарилишини таъминлайди, бошқарув раисининг ўринбосарларини сайлайди. А.А.Б. Уставда назарда тутилган съезднинг мутлақ ваколатига кирмайдиган Адвокатлар Ассоциацияси фаолияти б-н боғлиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади. Бошқарув раиси ва аъзолари тўрт й. муддатга съезд томонидан сайланади ва навбатдаги съездга қадар фаолиятини давом эттиради. (муал. – Б.Саломович)