Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ – тўрт й.да бир марта чақириладиган Адвокатлар Ассоциациясининг олий бошқарув органи. А.А.С. Адвокатлар Ассоциациясини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид барча масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Съезднинг мутлақ ваколатларига Ассоциация Уставини тасдиқлаш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бошқарув таркибини тузиш, бошқарув ҳисоботларини тасдиқлаш, тафтиш комиссиясини сайлаш ва бошқарувнинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, ассоциациянинг республика тафтиш органлари тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ва уставда кўрсатилган бошқа вазифалар киради. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига