Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ

АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ шерик (партнёр)лар томонидан таъсис этиладиган юридик шахс мақомига эга бўлган адвокатлик тузилмаси. А.ф. таъсисчилар аризасига асосан ташкил этилади ва тегишли адлия идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомини олади. А.ф. ҳуқуқий муносабатларнинг муайян йўналиши бўйича ихтисослашган, иқтидорли адвокатларни ўзида бирлаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига