Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ

АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгор шахслар билимини синаб кўриш воситаси. А.м.и. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари ҳузуридаги Адвокатлар малака комиссиялари (истисно ҳолларда ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси) томонидан олинади. А.м.и. олиш тартиб қоидалари ЎзР Адлия вазирлиги ҳайъати ва Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси Бошқаруви йиғилиши (13.03.1997й.) қўшма қарори б-н тасдиқланган “Адвокатлар малака комиссияси” ва “Адвокатлар Олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомларда белгиланган. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига