АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ – Конс. ва қонунларга қатъий риоя қилиш, адвокатлик сирини сақлаш, мижознинг ҳақ–ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адвокатлик бурчини сидқидилдан бажариш тўғрисида адвокатлик қасамёди. А.қ. малака имтиҳонини муваффаққиятли топширган шахс томонидан адвокатлик лицензиясини олиш пайтида тантанали равишда малака комиссияси олдида берилади. (муал. – Б.Саломович)