АДВОКАТЛИК БЮРОСИ – белгиланган тартибда адвокатлик лицензиясини олган шахс томонидан якка тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таъсис этилган юридик шахс мақомига эга бўлган адвокатлик тузилмаси. А.б.да адвокат ўз касбий фаолиятини якка тартибда амалга оширади. Шу боис юридик ва жисмоний шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш муносабати б-н ҳисобига келиб тушадиган маблағлар ва орттирилган мулклар (бино, автомашина, жиҳозлар ва ҳ.з) адвокатнинг хусусий мулки ҳисобланади. А.б. бошқа адвокатни ишга қабул қилиши мумкин эмас (адвокат ёрдамчиси ва техник ходимлар бундан мустасно). (муал. – Б.Саломович)