Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ

АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ – адвокатлик фаолиятида қўлланиладиган асосий тамойиллар ва маънавий қоидалар мужассамланган касб қоидалари (одобномаси). Буларга: адвокатлик шаънига доғ туширадиган, касб–кор, обрўсини тўкадиган ва жамиятнинг унга нисбатан бўлган ҳурмати ва ишончига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, ўзига юклатилган топшириқларни сидқидилдан бажариш, мижозлар ёки уларнинг қариндошлари ёхуд касб фаолияти туфайли мулоқотда бўладиган барча жисмоний ва юридик шахслар б-н, меҳнат қилаётган жамоа аъзолари б-н одобли муомалада бўлиш, ўзининг ташқи қиёфасига, кийиниш маданиятига эътибор бериш, ишни юритувга олгандан кейин (жиноят ишларидан ташқари) низони расман кўриб чиқиш идораларига олиб чиқмасдан, ҳал қилиш имконияти бўлса, тарафлар б-н музокара олиб бориб, ишни келишув битими б-н ҳал қилиш чораларини кўриш, мижознинг сирини топшириқни бажариш жараёнида, ундан кейин ҳам сақлаб, ўз касбий вазифаларини амалдаги қонун талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳалол ва сифатли адо этиш киради. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига