АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ) – адвокатнинг муайян иш юзасидан ўз вазифасини бажарилиши б-н боғлиқ фаолиятини амалга ошириш жараёнида тўплаган маълумотлар, ҳужжатлар йиғиндиси. Адвокатнинг ўз касбий вазифасини бажариши бўйича фаолияти А.и.ю.ҳ.да акс этади. Унда ҳар бир адвокат муайян ишни бажариш бўйича топшириқ олган кундан бошлаб, то унинг иш бўйича ваколати тугагунга қадар бўлган иш жараёнидаги муҳим маълумотлар, ҳужжатлар ўз аксини топади. А.и.ю.ҳ. рақамланган ва рўйхати тузилган ҳолда адвокатлик тузилмаси архивида сақланади. (муал. – Б.Саломович)