Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ)

АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ) – адвокатларнинг ўз касб вазифасини амалга ошириш жараёнида, уларнинг одоб–ахлоқи, мижоз ва ҳамкасблар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва бошқарув, жамоат органлари б-н ўзаро муносабатларига қўйилган талаблар. А.к.э.қ. адвокатлар этикаси ва адвокатлик фаолиятини белгиловчи меъёрлар мажмуи. Барча адвокатлар, стажёр–адвокатлар ва адвокат ёрдамчилари ушбу меъёрларга риоя этиши лозим. ЎзРда А.к.э.қ. Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси таъсис съезди томонидан 1997 й. 1 авг.да тасдиқланган. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига