Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ – адвокатлик фаолиятини тугатиш лицензияни бекор қилиш орқали амалга оширилади. Лицензия уни берган орган томонидан, адвокатнинг бу ҳақдаги аризасига биноан, шунингдек, ЎзР фуқаролигини йўқотган тақдирда, муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланган ҳолларда ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда, қонуний кучга кирган айблов ҳукми б-н маҳкум этилганда, лицензияни олиш чоғида ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар маълум бўлиб қолганда, адвокат касб одоби нормаларини мунтазам равишда бузганида ёки қонун ҳужжатларининг талабларини қўпол равишда бузганида бекор қилинади. Лицензия малака комиссиясининг интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарорига асосан лицензияни берган орган томонидан бекор қилиниши мумкин. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига