АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ – адвокат б-н мижоз ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага ёки адвокатни давлат ҳисобидан жалб қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суднинг ажримига асосан, жиноят, маъмурий, фуқаролик, хўжалик ишларида ҳимоячи ёки вакил сифатида қатнашишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи, тегишли адвокатлик тузилмаси томонидан бериладиган ҳужжат. (муал. – Б.Саломович)