Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛИК СИРИ

АДВОКАТЛИК СИРИ – адвокатнинг мижозига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши муносабати б-н маълум бўлган ва унинг рухсатисиз ошкор этилиши мумкин бўлмаган, адвокатлик иш юритуви мобайнида тўпланган, батамом ёки муддатдан илгари ошкор этилиши мумкин бўлмаган барча маълумот, ҳужжатлар мажмуи. Мижознинг адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи ҳам А.с. ҳисобланиши мумкин. Адвокат, адвокат ёрдамчиси, адвокатлар ҳайъатлари, фирмалари, адвокатлик бюроларининг мансабдор шахслари, техник ходимлари адвокатлик сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этиши ва бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига