Yangi hujjatlar

АГРЕССИЯ

АГРЕССИЯ (лотинча agressio) – умум эътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 1974 й. 14 дек.да қабул қилинган «Агрессия тушунчаси» тўғрисидаги Резолюциясининг 3-м.да қуйидагилар: 1) бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужум қилиши; 2) вақтидан қатъи назар ҳарбий босқин оқибати сифатида ҳарбий куч ишлатиб бошқа давлат ҳудудини босиб олиш; 3) бошқа давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмини зўрлик б-н қўшиб олиш; 4) бошқа давлат ҳудудига бомбалар ташлаш ёки унинг ҳудудида турли қурол–яроғларни ишлатиш; 5) бошқа давлат портлари ёки унинг қирғоқлари ёхуд қирғоқларининг бир қисмини қамал қилиш; 6) бир неча давлатлар қуролли кучларининг бошқа давлатнинг қуруқликдаги, денгиз ёки ҳаво кучларига ёхуд денгиз ёки ҳаво флотига ҳужум қилиши; 7) бир давлатнинг бошқа давлат ҳудудида у б-н тузилган битимга биноан турган қуролли кучларидан битимда назарда тутилган шартларни бузган ҳолда фойдаланиши; 8) ушбу ҳудудда битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам қуролли кучларнинг туравериши; 9) ўз ҳудудини бошқа давлат ихтиёрига топшириб қўйилган ва ушбу ҳудуддан учинчи давлатга қарши агрессия содир этилишига имкон берган давлатнинг ҳаракатлари; 10) бошқа давлатга қарши қуролли кучларнинг қўлланишини амалга оширувчи қуролли тўдалар, гуруҳлар ва мунтазам кучлар ёки ёлланганларнинг давлат томонидан юборилиши А. деб ҳисобланади. БМТ Уставига кўра А. атамаси бир ёки бир неча давлатнинг бошқа давлатга нисбатан ноқонуний равишда қуролли куч ишлатишини билдиради. Бироқ объектив жиҳатдан урушни режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш ёхуд А. тўғрисида қарорининг 3-м.да санаб ўтилган бирор ҳаракатни содир этиш учун фитнада қатнашишнинг ўзи тамомланган жиноят таркибини вужудга келтиради (бомба ташлашни режалаштириш, қўшинлар ҳаракати учун уруш жойларининг харитасини тузиш, босқинчилик мақсадларида жойларни ўрганиш, биргаликда А. ҳаракатини амалга ошириш учун музокара олиб боргани кабилар). (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига