АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ – айбланувчи сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарорни айбланувчига эълон қилиш. Муайян шахс томонидан қилинган жиноят ҳақида етарли далиллар тўплангандан сўнг ЖПКнинг 46, 98–100– ва 110-м.га биноан қарор чиқарилиб, унда айбланувчига қўйилаётган айб аниқ кўрсатилади. Айб эълон қилувчи шахс айбланувчига айб ҳамда қўлланилаётган қонун мазмунини, унинг ўзини ҳимоя қилиш учун зарур процессуал ҳуқуқларини тушунтириб бериши шарт. Айбланувчи мазкур қарор б-н танишгач, эълон қилинган айбнинг барча бандлари бўйича сўроқ қилиниб, ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслиги аниқланади. Тергов тугагунга қадар айбланувчининг асосли илтимослари бажарилади, важлар текшириб кўрилади. (муал. – Ғ.Абдумажидов)