АЙЛАНАСИМОН НАҚШ – айланасимон нақшлар папилляр чизиқлардан ташкил топади, бу чизиқлар бармоқнинг охирги бўғинида бир томонидан марказга ҳаракатланиб айлана ҳосил қилади. Айлананинг маркази ва тугалланиши спирал шаклида бўлади. А.н.да икки тарафида иккита дельта мавжуд. (қ. Деталь.) Шунингдек, баъзи шахсларда иккита ва аралаш (сиртмоқ б-н) алдамчи ёки чалғитувчи нақшлар ҳам учрайди. А.н.лар сиртмоқсимон нақшларга нисбатан камроқ тарқалган. Улар нақшларнинг ўртача ҳисобда 35% ни ташкил қилади. (муал. – Ж.Бобоев)