АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ – молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари б-н белгиланадиган энг кам миқдори. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни молия й. мобайнида А.к.м. меъёри ҳисобига уни молия й. охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тиклаган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига қоплаш мумкин. (муал. – А.Ли)