ҚАЙТАРМА ИЖРО – ижро этилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан сўнг талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқиши ёҳуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қонун тўғрисида чиқарилган ажримга асосан бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган нарсаларни ҳаммасини жавобгарнинг фойдасига ундириб беришликдир.