Yangi hujjatlar

АКЦЕПТ

АКЦЕПТ – оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби. А.ни қабул қилувчи акцептант дейилади. А. тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш а. бўлмайди. Офертани а.лаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, А. ҳисобланади. Агар А.ни чақириб олиш ҳақидаги билдириш оферта юборган шахсга А.дан олдинроқ ёки у б-н бир вақтда етиб келган бўлса, А. олинмаган ҳисобланади. Офертада А. муддати кўрсатилган бўлса ва оферта йўллаган шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади. Ёзма офертада А. муддати кўрсатилмаган А. оферта йўллаган шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса бунинг учун нормал зарур бўлган вақт мобайнида олинсагина шартнома тузилган ҳисобланади. Оферта А. учун муддат кўрсатмасдан оғзаки тарзда қилинганида бошқа тараф уни акцептлаганини дарҳол айтган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. А. тўғрисида ўз вақтида йўлланган билдириш кечикиб олинган ҳолларда оферта йўллаган тараф бошқа тарафга А. кечикиб олинганини дарҳол билдириб қўймаса, А. кечиккан ҳисобланмайди. Агар оферта йўллаган тараф бошқа тарафга унинг кечикиб олинган А.ни қабул қилганини дарҳол маълум қилса, шартнома тузилган ҳисобланади. Офертада таклиф қилинганидан бошқача шартлар асосида шартнома тузишга розилик билдириш ҳақидаги жавоб А. ҳисобланмайди. Бундай жавоб А.дан бош тортиш ва айни вақтда янги оферта ҳисобланади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига