АКЦИЯ ШАКЛИДАГИ ДИВИДЕНД – дивиденд пул шаклидан ташқари акция кўринишида ҳам тўланиши мумкин. Ушбу шаклдаги дивиденд тўлови тез ривожланаётган компанияларда амалга оширилади. Чунки бундай корхоналарда нақд пул бизнесни ривожлантириш учун жуда зарур бўлганлиги сабабли, дивидендни ушбу шаклда тўлаш тўғрисида умумий йиғилиш қарор қабул қилади. Акциядор А.ш.д. олар экан, агар пул зарур бўлиб қолса уни сотиш орқали ўзидаги қўшимча акцияни нақд пулга айлантириши мумкин. (муал. – Ш.Асадов)