Yangi hujjatlar

АКЦИЯДОРЛИК ҲУҚУҚИ

АКЦИЯДОРЛИК ҲУҚУҚИ – янги комплекс ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришда акциядорлик жамиятлари ва у б-н боғлиқ муносабатлар иштирокчилари (акциядорлик жамиятлари ва у б-н муносабатга киришувчи акциядорлар, муассислар, кредиторлар, бошқарувчилар, ишчи–хизматчилар ва бошқалар)нинг акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, фаолият юритиш ва бекор бўлишидаги мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларини тартибга солиш, мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир. А.ҳ. иқтисодий муносабатларнинг юридик шакллари тизимига киради ва у ўз ичига фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ унсурларини олади. А.ҳ. предмети – жамиятларнинг ташкил этилиши, фаолияти ва бекор бўлиши ҳамда а.ҳ.ни ҳимоя қилиш б-н боғлиқ муносабатларни ўз ичига олади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига