АКЦИЯЛАРНИ МАЙДАЛАШ – акциядорлар қўлидаги акцияларнинг сонини, улардаги нархни пропорционал равишда пасайтиришдир. А.м.да бир акция бир неча акцияларга бўлинади. Улардаги нарх ҳам ўз–ўзидан камаяди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият жойлаштирилган а.м. ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари номинал қиймати ва сонига доир тегишли ўзгартишлар киритилади. (муал. – Ш.Асадов)