Yangi hujjatlar

АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ

АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ – А.н.п. бу жамиятнинг асосий мулкдорига тегишли акцияларнинг йиғиндисидир. Бошқача айтганда, акциядорлик жамияти фаолиятини назорат қилишни таъминловчи акциялар сонидир. Акциядорлик жамияти жамият а.н.п.га эга бўлган шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бошқарилиши мумкин. Назарий жиҳатдан олинганда, акциядорлик жамиятида акциялар ва акциядорлар сонидан келиб чиқиб назорат пакетининг ҳолати белгиланади. Мас., 50% дан ортиқ, 50%+1дона акция, ёки ундан кам бўлиши мумкин. Мас., “Америкэн телефон энд телеграф” корпорацияси 2 млн. акциядорга эга бўлиб, унда а.н.п. 0.6–0.98% дан ошмайди. Аксарият йирик акциядорлик жамиятларида а.н.п. 10%дан 30%гача бўлган акцияларнинг йиғиндисини ташкил этади. Бироқ 50%дан кам бўлган а.н.п. орқали ациядорлик жамиятини бошқариш турғун бўлмайди, чунки исталган вақтда бошқа акциядорлар ўзаро бирлашиб назоратни ўз қўлларига олишлари мумкин. Шунинг учун ҳам акцияларнинг назорат пакети орқали акциядорлик жамиятини бошқариш икки кўп ёки кам миқдордаги акциялар орқали жамиятни бошқаришга бўлинади. Акциядорлик жамиятларида майда акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида катта миқдордаги улушни қўлга киритиш, назорат пакетига эга бўлиш қонун асосида назорат қилинади. Миллий қонунчилигимизда жамият акцияларининг 35% ва ундан ортиғини қўлга киритаётганларга нисбатан алоҳида назорат тартиби белгиланган. А.н.п. жамият чиқарган акциялар ва уларни сотиб олган акциядорлар миқдорига ҳам қаралади. (муал. – Ш.Асадов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига