АЛИЕНАЦИЯ (лотинча alienatio – бошқага ўтказиш) – 1. Тасарруф қилиш, гаровга қўйиш, сотиш, тасарруф қилиш, гаровга қўйиш ҳуқуқи. 2. Акция, капитал, мол-мулк эгаси ўзгаришига олиб келадиган операция. ЎзР қонунчилигида а.нинг турли хил кўринишлари назарда тутилиб, уларда шартномалар, бир томонлама актлар, битимлар назарда тутилган. Мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва бозор иқтисодиётига хос йўлни танланганлиги сабабли, а.нинг турли хил кўринишлари ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда а. турлича намоён бўлиб, унинг оммавий равишда қўлланишига мўлжалланган бир қатор институционал тузилмалар, жумладан, биржалар, фонд бозорлари, кўчмас мулк бозорлари очилган. Бундан ташқари, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти жадал тус олиб, а.нинг тўлиқ намойиш бўлиши учун улкан замин яратилди. (муал. – Ш.Асадов)