Yangi hujjatlar

АЛЛОКАТУРА

АЛЛОКАТУРА – айрим мамлакатларда солиқ инспектори томонидан бериладиган солиқ базасини аниқлаштириш учун тугалланмаган битимлар б-н боғлиқ тўловлар мавжудлиги ҳақидаги ҳужжат. А. тушунчасини солиқ кредити б-н адаштирмаслик лозим. Солиқ кредитида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, асбоб–ускуналарни янгилаш, атроф–муҳитни муҳофаза қилишга қўшимча сармояларни киритиш мақсадида солиқ тўлаш муддатини узайтиришда ифодаланган давлат органлари ва ўз–ўзини бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган актдир. ЎзРда а. назарда тутилмаган. Жумладан, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўловчи ўзининг жами йиллик даромадидан келиб чиққан ҳолда тўлайди.  (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига