Yangi hujjatlar

АЛОҚА ХОДИМЛАРИ

АЛОҚА ХОДИМЛАРИ – алоқа-коммуникация тизимлари ва тармоқлари корхоналарида банд бўлган ходимлар тоифаси. Уларга меҳнат қонунчилиги қоидалари умумий асосларда татбиқ этилади. Айни пайтда меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда алоқа бўлимлари, почта-телеграф, телефон трансляция, вақтли матбуот нашрларини тарқалиши ҳақида махсус қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин. Меҳнат шартномалари ва меҳнатни тартибга солишнинг алоҳида хусусиятлари ЎзРнинг “Алоқа тўғрисида”ги Қонунида ҳамда унинг асосида чиқарилган қонуности меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган. (муал. – С.Бобоқулов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига