Yangi hujjatlar

АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАР

АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАР – илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари. Бу борада ЎзРнинг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, а.м.э.г.о.ни барпо этиш учун, шунингдек, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим. А.м.э.г.о.ни барпо этиш ҳамда нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан берилади. А.м.э.г.о. барпо этиш учун майдони ва чуқурлиги чекланган участкалар кўринишида фойдаланишга берилади. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига