Yangi hujjatlar

АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва хусусий белгиларга эгадир. Умумий белгиларга нақшнинг тури (ёйсимон, айланасимон, сиртмоқсимон), кўриниши (мас., оддий, пирамидасимон сиртмоқлар) ўлчамлари киради. Хусусий белгиларга илмоқлар, кўзчалар, бўлакчалар, кўприклар ва ҳ.к. кўринишдаги папилляр чизиқлар тузилишининг турли хусусиятлари киради. Бу хусусиятлар ҳар қандай папиляр нақшда учрайди, бироқ уларнинг нақшда ўзаро жойлашуви уни (нақшни) индивидуаллаштиради. (муал. – Ж.Бобоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига