Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатидаги манбаларимиз хабар бермоқда.
Аввал хабар қилганимдек, Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 3 декабрь куни чақирилиши белгиланганди. Сенат ялпи мажлисида 15 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Олинган маълумотларга кўра, жорий йилдаги амнистия актининг қўлланиш доирасида ўтган йилдагилардан айрим фарқлар мавжуд.
Тез орада айнан қандай ўзгаришлар эканлигига аниқлик киритиб, амнистия акти кимларга нисбатан қўлланилиши ҳақида батафсил шарҳ беришга ҳаракат қиламан.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДАЭълон қилинган амнистия актлари ҳақида маълумот:
Конституция байрами муносабати билан (13 та): 1993, 1997, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2011, 2012, 2013, 2014.
Мустақиллик байрами муносабати билан (9 та): 1991, 1992, 1994, 1996, 2000, 2001, 2008, 2009, 2010.
БМТга аъзо бўлган кун муносабати билан: 1992.
9 май – Хотира ва қадрлаш байрами муносабати билан: 1999.
Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан: 1995.