Yangi hujjatlar

АМНИСТИЯ

АМНИСТИЯ (юнонча – amnеstia – кечириш, гуноҳидан ўтиш) – олий давлат ҳокимияти органининг хусусий акти, айрим шахсларнинг жиноий жазодан озод қилиш, жиноят ишини бекор этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисидаги қарори. А. жиноят ва б. ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни жазодан тўла ёки қисман озод этиш, тайинланган жазо турини енгилроғи б-н алмаштириш тўғрисидаги инсонпарварликни намойиш қилувчи фармойишдир. ЎзР Конс. 80-м.га кўра, ЎзР Президенти А. тўғрисидаги ҳужжатларни Олий Мажлиснинг Сенатига тақдим этади. ЎзР судлари томонидан ҳукм қилинган фуқароларни афв этиш Сенатнинг мутлақ ваколатига киради. А. халқ ўртасидаги “умумий афв” деб ҳам юритилади. ЎзР мустақиллиги эълон қилингандан бери А. тўғрисидаги 18 та ҳужжат қабул қилинган (2007 й. 1 янв.гача). Улар халқаро ҳуқуқ нормаларида, ЎзР Конс. ва б. қонунларида назарда тутилган инсонпарварлик тамойилларига изчиллик б-н амал қилишнинг юксак намунасидир. А.га асосан, жазодан озод қилинган шахслар такроран жиноят қилишдан ўзларини тийишлари лозим. Такроран содир қилган жинояти учун ҳукм этилган шахсларга нисбатан кейинчалик қабул қилинган А. одатда қўлланилмайди ва бу ҳолат ундай шахсни жазодан озод этишга монелик қилади. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига