Yangi hujjatlar

Россия Федерацияси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинади

amnistiya-2013-2Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги Қарор лойиҳасини Давлат Думасига тақдим қилди. Бу ҳақида президент матбуот хизматига асосланиб, Гарант.ру ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Амнистия акти лойиҳасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган маҳбуслар ёки содир этишда гумон қилинаётган, айбланаётган шахслар, шунингдек, Россия Федерацияси учун алоҳида хизмат қилган шахслар жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши кўзда тутилган.

Қуйидаги шахсларга амнистия акти қўлланилиши таклиф қилинмоқда:
– вояга етмаганлар;
– вояга етмаган фарзанди бор аёллар, башарти оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган бўлса;
– амнистия акти эълон қилинган кун ҳолатидаги ҳомиладор аёллар;
– 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар;
– I ва II гуруҳ ногиронлари;
– Чернобиль АЭС фалокати натижасида етказилган зарарларни бартараф этишда иштирок этган шахслар;
– Ватанни ҳимоя қилиш билан боғлиқ ёки жанговор ҳаракатларда иштирок этган ҳарбий хизматчилар, Россия Федерацияси ички ишлар тизими ходимлари, жазоларни ижро этиш органлари ва муассалари ходимлари.

Президент В.Путин таклиф қилган лойиҳада амнистия актини қўллаш шартлари ҳамда кимларга нисбатан қўлланилмаслик асослари ҳам баён қилинган. Амнистия акти фақат 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ҳамда илгари озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо чораси қўлланилмаган шахсларга амал қилади. Истисно фақатгина жиноят содир этган вақтда вояга етмаган шахсларга қўлланилади.

Амнистия акти қўрқитиш ёки зўрлик ишлатиш билан боғлиқ оғир жиноят содир этганларга, илгари авф этиш ёхуд амнистия актига асосан жазодан озод қилинган шахсларга, шунингдек, жазони ижро этиш муассаларида қасддан яна жиноят содир этган ёки сурункали равишда муассаса қоидасини бузувчи шахсларга қўлланилмайди.

Амнистия акти нафақат озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилган шахсларга, балки бошқача кўринишдаги жазо чораси (масалан, шартли равишда ҳукм қилинган) белгиланган шахсларга ҳам қўлланилади ва улар тўлиқлигича ёки қисман жазодан озод қилинади ёхуд бошқа енгилроқ жазо чораси билан алмаштирилади.

“Россия Федерацияси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги Давлат думасининг Қарори имзоланган кундан бошлаб, 6 ой мобайнида амал қилиши назарда тутилган.

Россия Президенти томонидан тақдим этилган мазкур амнистия лойиҳаси 17 декабрь куни кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтаман, бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенати томонидан амнистия эълон қилиниши мумкинлиги ва унинг таҳминий санаси ҳақида маълумот бергандим. Бу ҳақида қуйидаги манзилдан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига