Yangi hujjatlar

АМОРТИЗАЦИЯ

АМОРТИЗАЦИЯ (эскириш) ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланиш жараёнида унинг емирилиши, жисмоний ва маънавий эскириши. Ишлаб чиқариш воситаларининг эскириши даражаси олдиндан белгиланади ва эскириш қиймати ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизмат) қийматига сингдириб борилади. Ишлаб чиқариш воситалари амортизация кўрсаткичларига кўра талабга жавоб бериши, ходимлар саломатлиги ва ҳаётига хавф солмаслиги керак. Иш берувчи жисмоний ва маънавий эскириб кетган ишлаб чиқариш воситаларини янгисига алмаштиришга, шу йўл б-н ходимлар учун қулай иш шароитлари яратиб беришга мажбур. А. муддатини ўтаб бўлган воситалар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. Акс ҳолларда турли ҳодисалар юз бериб, оқибатда ишчи–хизматчилар жароҳатланадилар, ҳалок бўладилар, меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳақида жиноят иши қўзғатилади ва тергов олиб боришда ҳал этилади. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига