АНАЛОГИЯ (юнонча – analogia – мувофиқлик, айнанлик, ўхшашлик) – бирор ҳаракат қонунда бевосита кўрсатилмаган ҳолда шунга ўхшаш ҳодисани кўзда тутадиган ҳуқуқий нормани мазкур ҳаракатга татбиқ этиш. Ҳуқуқнинг айрим тармоқларида, жумладан, фуқаролик ҳуқуқида бирор хил даъво тўғридан–тўғри кўрсатилмаган бўлса, суд шунга ўхшаш муносабатларни кўзда тутадиган бошқа қонунни қўллайди. Жиноят қонунида 1959 й.гача қўлланиб келинган. Бу қоида ЖКдан чиқариб ташланган. ЖКнинг 4-м.да кўрсатилишича, содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва б. ҳуқуқий оқибатлари фақат ЖК б-н белгиланади. ЖКнинг 9– м.га биноан, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботлансагина жавобгар бўлади. (муал. – И.Беков)