Yangi hujjatlar

АНАТОМИК БЕЛГИЛАР

АНАТОМИК БЕЛГИЛАР – одамнинг ташқи қиёфа белгиларининг бир гуруҳини ташкил килувчи туғма ўзига хос белгилар йиғиндиси. Бу гуруҳдаги белгилар «статик» белгилар ҳам дейилади. Бу белгилар инсоннинг боши, умумий гавда тузилиши ва бошқа қисмлардаги турғун белгилари бўлиб, умумўлчов шакллари бўйича ўрганилади. Ташқи қиёфа белгилари маълум тизимда тасвирланиб, инсоннинг «оғзаки портрети» тузилади ва асосан тергов, тезкор қидирув фаолиятида бедарак йўқолган ва жиноий жавобгарликдан қочиб яшириниб юрган шахсларни қидиришда, шунингдек, шахси номаълум мурдаларни аниқлаш учун тегишли ҳужжатлар орқали текширишда қўлланилади. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига