ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТИ – агар хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги хақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дархол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир–бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади.