Yangi hujjatlar

АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ

АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ – суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар: 1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса; 2) суднинг тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва бир хил асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса; 3) суд бир тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва бир хил асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса; 4) тарафлар ўртасида ушбу низони кўриш учун ҳакамлар судига топшириш тўғрисида шартнома тузилган бўлса; 5) иш шу суднинг судловига тааллуқли бўлмаса; 6) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса; 7) манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берган бўлса. Судьянинг 5, 6 ва 7–бандларида назарда тутилган асослар бўйича а.қ.қ.р.э., башарти йўл қўйилган хатолар бартараф этилса, шу иш бўйича судга иккинчи марта ариза б-н мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига