АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ – судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари б-н берилади. Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, даъвогарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин. (муал. – М.Мамасиддиқов)