Yangi hujjatlar

АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ

АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ – судья ариза ФПКда баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат беради. Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ аризадаги камчиликларни тузатса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига