ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ – халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш усулларидан бири бўлиб, унга кўра бир давлатнинг коллизион нормаси орқали чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этилиши тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралади.