Yangi hujjatlar

ҚАСД

ҚАСД – ЖК моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. (ЖК 21-модда). Қасд айбнинг бир шакли ҳисобланади. Қасддан содир этилган айб эҳтиётсизликка қараганда хавфлироқ бўлиб, қонуншунос томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни асосан айбнинг қасд шакли билан содир этилиши белгилаб қўйилган. Жиноий қасдни йўналтирилганлиги ва моҳияти жиноятни квалификация қилишда муҳим аҳамиятга эга. Қасднинг моҳияти интеллектуал ҳолат ҳисобланса, унинг йўналтирилганлиги иродавий ҳолат саналади. Агар жиноят моҳиятида шахс ўзининг ҳаракат (ҳаркатсизлиги)ни ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган моддий таркибли жиноятларда ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билганликда ифодаланса, йўналтирилганлик аниқ бир оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлиб (икки турдаги таркиб учун ҳам характерли), қилмишни содир этишга иродавий кучга (формал таркибли) ва тажовуз қилинаётган конкрет объектга нисбатан зарар етказишга таянади. Мас., уриш оғриғидан пичоқ орқали тан жароҳат етказишдаги кўп ҳолларда қасддан айб шакли мавжуд. Аммо фақат жиноят қасдининг умумий маъносидан келиб чиқиб, биз қилмишни квалификация қила олмаймиз: бу қилмиш моҳият ва йўналтирилганлигига кўра безорилик, баданга тан жароҳати етказиш, қасддан одам ўлдиришга суиқасд, зарурий мудофаа ҳолатида содир этганлик деб ҳам баҳоланиши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига