Yangi hujjatlar

Осиё кубоги учун махсус жадвални юклаб олинг

Бугунги кунда юртимиздаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Осиё кубоги бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бунинг сабабини тушунтириш, менимча, шарт эмас. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини соғинган ҳар бир футбол ихлосманди бор-ки, ушбу мусобақага катта қизиқиш билан қарамоқда.

Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти ўтган йили Жаҳон чемпионати учун тайёрланган махсус жадвални тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мундиални кузатиб борганини таъкидлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ватанимизнинг бош жамоаси иштирок этаётган турнир учун ҳам махсус жадвал яратишни мақсад қилган эдим. Ниҳоят ушбу жадвал ўз ниҳоясига етди ва уни мамнуният билан сизларга тақдим қилмоқчиман!

Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қандай ўринни олганини, очколар сонини, тўплар нисбатини, плей-офф босқичларида кимнинг рақиби ким бўлишини ва ҳ.к.

Жадвалнинг асосий саҳифаси

Жадвалнинг асосий саҳифаси

Шунингдек, жадвал тилини осонгина ўзгартиришингиз ҳам мумкин. Жадвал учта тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.

Бундан ташқари барча ўйинлар тақвими – санаси, вақти, ўйин ўтказиладиган шаҳар ҳақида маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари жадвалнинг энг қулай томони шундаки, унда ўйинлар вақтини маҳаллий вақтга осонгина ўтказиш мумкин. Бу хориждаги юртдошларимиз учун катта қулайлик беради деган умиддамиз.

Жадвал стандарт тарзда Тошкент вақтига тўғриланган, Ўзбекистондаги футбол ихлосмандлари ҳеч нарсани ўзгартириши шарт эмас.

Жадвалнинг иккинчи саҳифаси

Жадвалнинг иккинчи саҳифаси

Шунингдек, жадвалда Ўзбекистон МТЖнинг барча ўйинлари махсус ранг билан ажратилган.

Минг марта гапиргандан кўра, бир марта юклаб олган яхши. Умид қиламанки, ушбу жадвал Сиз учун фойдали бўлади.

ЭНГ АСОСИЙСИ ВАТАНИМИЗ ЖАМОАСИГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ ҲАМДА БИРГАЛИКДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ!

Жадвалнинг техник томонлари ҳақида қисқача маълумот:

1. Жадвал Microsoft Excel форматида (*.xlsx) бўлиб, 583 кб ҳажмга эга.
2. Жадвални имкон қадар Microsoft Office дастурининг 2007 ёки ундан юқори версияларида очиш мақсадга мувофиқ.
3. Телефон орқали кирадиган мухлисларимизга эслатма: махсус жадвал iOS ҳамда Android операцион тизимларида ҳам очилади, фақат бунинг учун Excel форматдаги файлни ўқийдиган махсус дастур (программа) бўлиши керак. Лекин шуни инобатга олингки, жадвал мобил телефондан очилганда, баъзи хатоликлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли Сизга жадвални компьютер орқали юклаб олиб, тўлдириб боришни тавсия қиламиз.

ОК-2015 ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШdownload

Microsoft Office дастурининг 2007 ёки ундан юқори версиялари учун:

Microsoft Office дастурининг 2003 ёки ундан қуйи версиялари учун:

P/S: Жадвалнинг муаллифлик ҳуқуқи Xushnudbek.uz сайтига тегишли бўлиб, ундан муаллиф рухсатисиз тижорий мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (1)

5 фикр

  1. Ассалому алейкум Хушнудбек ака. Сиздан бир илтимосим бор еди Осиё кубоги жадвалининг excel форматдаги защитни паролини бера оласизми. Олдиннан рахмат!