Yangi hujjatlar

Tag Archives: Осиё кубоги

Осиё Кубоги. Қизиқарли фактлар

*** Миржалол Қосимов ўзбек футболи тарихига Осиё Кубокларида иккита ўйинга бир хил таркиб туширган биринчи мураббий сифатида кирганлиги ҳақида хабар берган эдим. Бош мураббийимиз гуруҳ босқичининг 3-турида таркибда 5 та ўзгариш қилди. Бундан ташқари асосий таркибнинг ёши ҳам ўзгарди. Ўтган ўйинларда ўртача ёш 29,5 ни ташкил қилган бўлса, 3-турда ўртача 28,1 ёшли таркиб майдонга тушди. *** Сардор Рашидов Осиё Кубокларидаги терма жамоамизнинг ҳисоб бўйича тўртинчи дублини қайд этди. Осиё Кубокларидаги илк дубль 2007 йилда қайд этилган. Ўшанда Малайзияга қарши тўп ... Батафсил »

Осиё Кубоги. Миржалол Қосимовдан яна бир ўзига хос натижа

Ёдингизда бўлса, ўтган сафарги мақоламда МТЖнинг Осиё Кубокларида иштирок этган таркибларининг ёшини таҳлил қилган эдик. Таҳлилларга кўра, Миржалол Қосимов Осиё Кубогининг илк ўйинига энг “қари” таркибни олиб тушгани ҳақида маълумот бергандим. Шу ўринда ушбу фактни бироз тўлдирсам дегандим: Осиё Кубокларида Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунгача жами 22 та ўйин ўтказган. 22 та ўйиндаги таркибларни кўриб чиқсак, Миржалол Қосимов нафақат илк ўйинда, балки бутун Осиё Кубоклари тарихида Ўзбекистоннинг энг “қари” таркибини майдонга бошлаб тушгани маълум бўлди. Қосимов мураббийлигидаги иккала ўйинда ҳам ... Батафсил »

Осиё Кубоги-2015даги таркибимиз: “қария”лар эъзозда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогидаги илк синовдан муваффақиятли ўтиб олганидан хабарингиз бор. Гарчи аввалги мусобақадаги каби илк ўйинда катта сенсация қила олмаган бўлсак-да, аммо ишончли ўйинимиз билан кутилган натижага эриша олдик. Миллий терма жамоа ҳақида мақола ёзиш – оғир иш. Чунки сал нотўғрироқ фикр бериб қўйсанг, мухлислар тошбўронига учрашинг аниқ. Аслида тўғри фикр берсанг ҳам тошдан қочиб қутула олмайсан. Чунки мухлисларимизнинг ўзи МТЖ ҳақида турлича фикрда. Шу сабабли энг осон йўл, терма жамоа ҳақида статистик мақола ёзиш. ... Батафсил »

Осиё кубоги учун махсус жадвални юклаб олинг

Бугунги кунда юртимиздаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Осиё кубоги бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бунинг сабабини тушунтириш, менимча, шарт эмас. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини соғинган ҳар бир футбол ихлосманди бор-ки, ушбу мусобақага катта қизиқиш билан қарамоқда. Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти ўтган йили Жаҳон чемпионати учун тайёрланган махсус жадвални тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мундиални кузатиб борганини таъкидлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ватанимизнинг бош жамоаси ... Батафсил »

Юқорига