Yangi hujjatlar

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ – атмосферага ифлослантирувчи м.ни чиқариб юбориш қоидаларининг бузилиши, бунинг натижасида ҳавода заҳарли м.нинг йўл қўйиладиган энг юқори миқдор концентрациясининг ошиб кетиши. Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш бўйича муносабатлар ЎзР «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш» тўғрисидаги Қонуни ва бошқа норматив ҳуқуқий актлар б-н тартибга солинади. Атмосфера ҳавоси – турар жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноси ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида бўлган, ернинг эволюцияси давомида шаклланган атмосфера ерга яқин қавати газларининг табиий аралашмаси. Уларнинг ифлосланиши меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик қоидаларини бузиш каби жиноят таркибини келтириб чиқариши мумкин. Атмосфера ҳавосини табиий объектлар ҳолатига салбий таъсир этиши ва уларнинг сифатини ёмонлаштириши мумкин бўлгани учун норматив–ҳуқуқий актлар б-н атроф табиий муҳитга киритиш таъқиқланган ёки уларни киритишга қатъий чеклашлар ўрнатилган зарарли м.ни атроф табиий муҳитга ташлаш, оқизиш ёки бошқача тарзда қўшиш йўли б-н қасддан бузиш ёки ифлослантиришда ифодаланади. (муал. – Н.Ражабов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига