Yangi hujjatlar

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ табиат ва инсон ўртасидаги ажралмас боғлиқлик ва мутаносибликни таъминлайдиган, атмосфера ҳавоси сифатининг бузилишига, атроф табиий муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган, ҳозирги ва келажак авлодларга экологик жиҳатдан мусаффо ҳолдаги яшаш имкониятини беришга қаратилган экологик онгли ва маданиятли ҳуқуқий муносабат ва ҳуқуқий нормалар тизими. ЎзР «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.га кўра: атмосфера ҳавосининг таркибини сақлаш, атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда буни камайтириш давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш каби чора-тадбирлардан иборат. (муал. – М.Нурматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига