Yangi hujjatlar

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР – табиат заҳираларидан фойдаланганлик учун ва атроф-муҳитга салбий таъсир этганлик учун тўловлар. А.м.и.у.т. иқтисодий стимуллардан ҳисобланиб, фаолияти табиатга таъсири бўлган корхона – табиатдан фойдаланувчилар қонунчилик талаблари б-н мутаносиб ҳолда атроф-муҳитни ифлосланишини камайтиришга ўзлари чора кўришларини кўзда тутади. Бундай чоралар турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Меъёридан ортиқ ифлослантирувчи, катта миқдордаги тўловларни хоҳламаган табиатдан фойдаланувчилар ишлаб чиқариш технологияларини мукаммаллашти-ришлари, самарали тозалаш қурилмаларини қуришлари ёки фаолият кўрсатаётган иншоотларининг юқори самарали ишини таъминлашлари лозим. Корхоналар атроф-муҳитни ифлослантиришни камайтиришининг салмоқли самарасига корхона томонидан ишчиларга талабларни кучайтириш ва меҳнат ҳамда технологик тартиб-қоидага риоя қилишни таъминлаш орқали эришиш мумкин. (муал. – М.Нурматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига